Путин Россияда дам олиш кунлари узайтирилишини эълон қилди

Путин Россияда вирус кенг тарқалиш эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб қолинаётганини ва май байрамлари кунларида ҳам ўз-ўзини яккалаш режимига амал қилиш жуда муҳим эканини айтиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин коронавирусга бағишланган онлайн мажлисда дам олиш кунларини 11 майга қадар узайтиришга қарор қилганини айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Россия президенти 6,7,8 май кунларини ҳам маошларни сақлаб қолган ҳолда дам олиш кунлари деб эълон қилди.

“Олдинда катта май байрамлари, улар орасида эса иш кунлари бор – 6,7,8 май. Одатий вазиятда ҳам кўпчиллик ушбу кунларда таътилга ёки дам олишга чиқар эди. Ҳозирги вазиятда бу янада хавфли. Шу сабабли ушбу уч кунни ҳам дам олиш куни деб эълон қилишни тўғри деб биламан”, - деди Путин.

Шу билан бирга, Россия президенти май байрамлари кунларида, илиқ об-ҳавога қарамасдан  барча эҳтиёт чораларига амал амал қилиш, гуруҳли ўтиришлар ташкил қилмаслик ва эҳтиёж бўлмаганда бирор жойга бормаслик - муҳим эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Владимир Путин Россияда эпидемия кескин тарқалишини олдини олишга муваффақ бўлинганини, лекин вирус кенг тарқалиш хавфи ҳали ҳам сақланиб қолаётгани ҳақида огоҳлантирди.

“Биз эпидемия тарқалишини олдини олдик. Бу миллионлаб фуқароларимиз шифокорлар ва ҳукумат тавсияларига қулоқ солиб, ўз соғлиқлари ва яқин кишиларнининг ҳаётини хавфдан асраб қолиш учун қилган ҳаракатлари туфайли амалга ошди. Лекин вируснинг кенг тарқалиши хавфи ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, бунинг эҳтимоли жуда катта”, - деди Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда 93 минг киши коронавирус билан касалланган. 8 мингдан ортиқ киши тузалиб кетган, 876 киши вафот этган.