ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонга Хитой иккинчи маротаба юборган инсонпарварлик ёрдмининг бир қисми етиб келди, деб хабар қилмоқда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
“29 апрель куни эрта тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнди. Юкларнинг қолган қисми (100 мингта тест-тизим, 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр) ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус эпидемияси бошланган кунларида Ўзбекистон ҳам Хитойга биринчилардан бўлиб инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди. Шунингдек Ўзбекистон қўшни Қирғизистон, Афғонистонга, Венгрия, Белорус ва Россияга ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
Хитой Ўзбекистонга бир миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари жўнатди
© Пресс-служба