ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 нафарга ортди ва бугунги кунда 1955 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат ҳукумати 1 апрель санасидан Тошкентда ва регионларда ўз-ўзини яккалаш тартибини жорий этган. Ёши 65дан юқори бўлган фуқароларга уйни тарк этиш ман қилинган. 80 мингдан зиёд киши карантинда сақланмоқда. Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия республикадаги чекловларни 10 майга қадар узайтирган.
Бугунги кунда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 93 мингдан ошди. Коронавирус эпидемияси Россияда август ойига келиб якунланиши прогноз қилинмоқда. Карантин чекловлари тартиби 11 майга қадар узайтирилди.
Шунингдек, COVID-19га чалинганлар сони АҚШда - 1 012 583, Испанияда - 232 128, Италияда - 201 505, Францияда- 169 053, Буюк Британияда - 162 350, Германияда - 159 912, Туркияда - 114 653, Эронда - 92 584, Хитойда - 83 940 кишини ташкил этмоқда.
Марказий Осиё давлатларида инфекцияга чалиниш кўрсаткичи қуйидагича: Қозоғистонда 3027та, Афғонистонда 1828та, Қирғизистонда 729та.
Олимлар фикрича, АҚШда коронавирус инфекцияси 5 сентябрда, Италияда - 30 августда, Британияда - 20 августда, Германия ва Францияда - 5 ва 8 августда якунланиши мумкин.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича касалланганлар сони 3 116 992 (+75 475 ), 217 183 киши инфекция қурбонига айланган.