Беларусь Саудия Арабистонидан биринчи нефт партиясини сотиб олди

Беларусь Саудия Арабистонидан 80 минг тонна ҳажмда биринчи нефт партиясини сотиб олди. Танкер 11 майда Литванинг Клайпеда портига етиб келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Беларусь Саудия Арабистонидан 80 минг тонна ҳажмда биринчи нефт партиясини сотиб олди. Бу ҳақда "Белнефтекхим" давлат концерни матбуот котиби Александр Тишченко РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Руслар нефт урушида ғалаба қозонмоқда, шекилли

"Ҳозирча битта танкер сотиб олинди, бу Беларусь Саудия Арабистонидан биринчи нефт танкери сотиб олинди.  У 11 май куни Клайпеда портига етиб бориши керак. Ҳажми 80 минг тоннани ташкил этади. Сотувчи Саудия Арабистонининг Saudi Aramco миллий нефт компанияси. "- деди Тишченко.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Беларусь Саудия Арабистонидан хом ашёнинг келгуси харидларни "бозор" кўрсатади.