ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Яна 20 нафар фуқаронинг COVID-19га топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
“2020 йил 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1924 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистонда ушбу касалликдан устун келганлар сони 892 нафарни ташкил қилмоқда. Хусусан, 27 апрель куни 103 нафар бемор тузалиб кетди. Жиззахда коронавирус билан касалланганлар қолмади. Уч бемор эса вафот этган.