Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди. Куни кеча кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 27 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.