Саакашвилини Украина бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлаш рад этилди - ОАВ

Украина ҳукумати Олий Рададан Михаил Саакашвилини бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлаш ҳақидаги тақдимномани қайтариб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Украина ҳукумати Олий Рададан Михаил Саакашвилини бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлаш ҳақидаги тақдимномани қайтариб олди. Бу ҳақда "Цензор.нет" нашри бош муҳаррири Юрий Бутусов маълум қилди.

Саакашвили Украина бешта давлатга парчаланиб кетишини башорат қилди

Бу маълумотни Грузия собиқ президенти ва Одесса собиқ губернатори яқинидаги манбалар тасдиқлади.

Бутусовнинг сўзларига кўра, мазкур тайинлов қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган депутатлар сони етарли бўлмади.

"Узоқ музокаралардан сўнг " Слуга народа" фракцияси 248 депутатдан Саакашвилини тайинлаш учун 140-170 га яқин овоз тўплашга муваффақ бўлди", - деб ёзди Бутусов.

Унинг сўзларига кўра, бунга Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Саакашвилини омма олдида қўллаб-қувватламаслик тўғрисида қарори сабаб бўлган.

Украина ҳукумати энди Грузия собиқ президентини Одесса мэри лавозимига номзод қилиб кўрсатмоқчи экан.

Аввалроқ Саакашвили Зеленский унга бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари лавозимини таклиф қилганини ва унга ХВЖ ва бошқа молиявий ташкилотлар билан музокаралар олиб боришни буюрганини айтганди.

Грузия агар ушбу тайинланиш амалга оширилса, Киевдаги элчисини чақириб олишини маълум қилганди.