Кўршапалаклар одамларга қачон таҳдид солиши мумкин – биолог

Одамлар кўршапалаклардан касаллик юқтириб олиш хавфи - улар кўп тўпланган жойларда юзага келиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Одамлар кўршапалаклардан касаллик юқтириш хавфи улар кўп тўпланган жойларда юзага келиши мумкин, тоғ тизмаларидан ташқаридаги мўътадил кенгликларда бундай жойлар йўқ, дейди биолог, Москва давлат университети ходими Сергей Крускоп.

“Кўршапалак одам”: коронавирусдан ҳимоя кийими дизайни тайёрланди - фото

Агар кўршапалакларни барча турларини йўқ қилиш ҳақида масала пайдо бўлса ҳам, буни амалга ошириш техник жиҳатдан қийин.

Кўршапалаклар пандемияга сабаб бўлган COVID-19 эҳтимолий манбаларидан бири эканлиги маълум қилинди. Панголинлар аввалги SARS коронавируси инфекциясини юқтириш манбаи сифатида тан олинганида, Хитой ҳукумати тутқунликда бўлган бу турдаги барча ҳайвонларни йўқ қилиш ҳақида топшириқ берганди.

“Кўршапалакларни камдан-кам ҳолатларда учратамиз. Кўршапалаклардан хавф улар катта тўпланадиган жойларда бўлади. Тоғли ҳудудлардан ташқарида бундай тўдалар деярли йўқ. Ўрта кенгликда энг катта тўда - эҳтимол бир неча ўнлаб, юз ярим, лекин бу камдан-кам учрайди. Ўрта кенгликда кўршапалаклар кичик гуруҳларда яшайди ва катта майдонларга тарқалиб кетади. Агар тўсатдан уларни қасддан қириб ташлаш вазифаси қўйилса, техник жиҳатдан буни амалга ошириш жуда муаммоли бўлади”, - дейди Крускоп.

Мутахассис Қримда кўршапалаклар турларидан бирини – узун қанотли кўршапалакларни йўқ қилиш ҳақида ҳолат бўлганини эслатди.

“Оддий узун қанотли кўршапалаклар катта колония бўлиб яшайдилар, совуқ мавсумда омон қолиш учун қишни ғорларда ўтказадилар. Уларга ҳамма ғорлар ҳам тўғри келмайди, шунинг учун барча кўршапалаклар 1-2 та ғорда йиғилди. СССРда ўқув қўлланмалар чиқарадиган ташкилот фаолият кўрсатган. Улар учун кўршапалакларнинг скелетлари керак бўлган. Қримда узун қанотли кўршалакларнинг бутун бир бошли популяцияси қиш мавсумида йўқ қилинган. Улар қўним топган ғорда 70 минга яқин кўршапалак тутиб олинган,” – дейди олим.

Биолог таъкидлашича, кўршапалаклар дунёдаги сутемизувчиларнинг хилма-хиллигининг бешдан бирини ташкил этади, уларнинг 1,4 мингдан ортиқ тури мавжуд.

Крускопнинг сўзларига кўра, кўршапалак билан жуда яқин, масалан, уларни истеъмол қилиш вақтида касаллик юқтириб олиш мумкин. Шу тариқа Эбола вируси кўршапалакдан одамга юқтирилган.