Чернобыл АЭСи атрофида хавфли ўрмон ёнғини бўлиб ўтди - видео

Чернобыл АЭСи яқинидаги хавфли ўрмон ёнғини муваффақиятли бартатараф этилди деб хабар қилди Украина ички ишлар вазири.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр - Sputnik. Украина ҳукумати Чернобыл АЭСи яқинидаги ёнғин баратараф этилганини хабар қилди.

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ёнғин Чернобыл АЭСиннинг 4-блокидан 1,5 км масофада муваффақиятли бартараф этилганини хабар қилди. Ёнғин 4 апрел куни бошланган эди. Унинг сабаблари ҳозирча аниқ эмас, деб хабар қилмоқда RT.

Эслатиб ўтамиз, бундан 34 йил олдин 1986 йил 26 апрель куни инсоният тарихидаги энг йирик техноген фалокатлардан бири содир бўлган эди. Чернобыл АЭСнинг 4-энергия блоки портлаши оқибатида радиация юзлаб километр масофага тарқалиб, 200 минг метр квадрат ҳудуди радиоактив заҳарланган эди. 

Техник носозлик оқибатида содир бўлган портлашда 2 киши қурбон бўлди, 600 нафар станция ходимлари юқори доза нурланиш олиб, улардан 28 нафари бир йил ичида вафот этган. 

Радиация янада кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида қисқа вақт ичида АЭС 4-блокини устида ўлчами 200 * 200 метр, баландлиги 50 метрдан бўлган темир-бетон ҳимоя қуббаси - "Саркофаг" барпо этилган эди. 2004-2008 йилларда Украина томонидан халқаро ҳамжамият ҳамкорлигида ушбу ҳимоя қуббаси устидан яна бир ҳимоя қатлам барпо этилиб, ҳимоя қуббасининг ишлаш муддати яна 100 йилган узайтирилган эди.  

Ҳимоя қуббаси остида ядровий ёнилғининг 96 % қолган. Жумладан 180 тонна уран 235 ва 70 минг тонна радиактив метал, шиша ва бетон қолдиқлари.  Уларнинг умумий радиоактивлиги 2 млн кюридан ортиқ.