“Ўзчармсаноат” уюшмасига янги раис тайинланди

Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Фахриддин Бобоев “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Фахриддин Бобоев “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори 24 апрель кун қабул қилинган.

Тайинловга қадар Бобоев мазкур уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Унга 2019 йил январ ойи охиридан уюшманинг раиси вазифасини бажариш юкланган эди