Тошкентда Mercedes-Benz тез ёрдам машинаси билан тўқнашди

“Болалар кўп тармоқли диагностика маслаҳат поликлиникаси”га тегишли Damas 1993 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги Mercedes-Benz E 350 билан тўқнашиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар Учтепа туманида Damas ва Mercedez-Benz E 350 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 25 апрель куни соат 16:00лар атрофида кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Фозилтепа кўчалари кесишмасида содир бўлган.

Тошкентда Mercedes-Benz тез ёрдам машинаси билан тўқнашди

1966 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги “Болалар кўп тармоқли диагностика маслаҳат поликлиникаси”га тегишли Damas 1993 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги Mercedes-Benz E 350 билан тўқнашиб кетган.

Тошкентда Mercedes-Benz тез ёрдам машинаси билан тўқнашди

Тўқнашув натижасида Damas ҳайдовчиси А.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.