Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 81 мингтага яқинлашди

Коронавирус билан боғлиқ ҳолат Россиянинг 83 та минтақасида аниқланди. Бир суткада 6361 киши вирусни юқтириб олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўтган суткада Россияда 6361 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби хабар қилди.

Россиянинг тўққизта вакцина ишланмаси COVID-19га “зарба беради”

Янги касалланиш мамлакатнинг 83 та минтақасида қайд этилган. 26 апрель ҳолатига кўра, Россияда коронавирусга гирифтор бўлганларнинг умумий сони 80 949 нафарга етган.

Қайд этилишича, энг кўп касалланиш ҳолати Москвада аниқланган. Ўтган кун давомида Россия пойтахтида 2971 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган.

Россияда бугунга қадар 747 киши коронавирусдан вафот этган. Касалхонадан 6767 кишига жавоб берилган ва улар тўлиқ тузалиб кетган.