Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Адлия вазирлиги автомобилларни кимлар ишончномасиз бошқариши мумкинлиги борасида эслатма билан чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Адлия вазирлиги автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкинлигини фуқароларга эслатди.

Транспорт воситаси эгасининг  қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:

  • ота-онаси;
  • эри (хотини);
  • болалари;
  • ака-укалари;
  • опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши  керак.