Андижонда йўловчи талашган ҳайдовчи шеригини пичоқлаб қўйди

Шаҳрихон туманида икки фуқаро йўловчи ташиш навбати масаласида жанжаллашиб қолган. Шунда 22 ёшли ҳайдовчи ҳамкасбини пичоқлаб қўйган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Андижонда йўловчи талашган ҳайдовчиларнинг жанжали пичоқбозлик билан якунланди.

Бухорода 467 туп кўкнор ўстирган аёл аниқланди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 23 апрель куни 22 ёшли М.Қ. Шаҳрихон тумани Қўрғонча махалласида 27 ёшли Д.Ж. билан автомашиналарида йўловчи ташиш навбати масаласида жанжаллашиб қолган.

Ўзаро жанжал оқибатида М.Қ. хўжалик пичоғи билан Д.Ж.га тан жароҳати етказади. Натижада Д.Ж. туман марказий шифохонага олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда М.Қ. гумон қилинувчи сифатида ушланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.