Матвиенко Россияда чеклов чоралари қачон олиб ташланиши ҳақида тўхталди

Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко жаҳон коронавирус тарқалиши оқибатларини ҳали бери енга олмаслиги боис, россияликларни жорий йилда мамлакат ташқарисига сафарни режалаштирмасликка чақирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Коронавирус эпидемияси туфайли киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади, деб баёнот берди Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида.

Жимжитлик ҳукмрон: Москва метроси ўзини яккалаш даврида

"Лекин бирдан эмас, бунинг учун вақт керак", - деб қўшимча қилди у.

Спикернинг айтишича, бу инфекция қайта авж олмаслиги учун муҳим.

Ҳукумат одамларни ўз-ўзини яккалаш тартибида ушлаб ўтиришдан манфаатдор эмас, лекин бу чораларсиз бўлмасди, деб айтган Матвиенко.

Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко жаҳон коронавирус тарқалиши оқибатларини ҳали бери енга олмаслиги боис, россияликларни жорий йилда мамлакат ташқарисига сафарни режалаштирмасликка чақирган.

Матвиенкога кўра, карантин қачон тугаши бўйича аниқ муддатларни ҳозир ҳеч ким айта олмайди.

Россиянинг тўққизта вакцина ишланмаси COVID-19га “зарба беради”

COVID-19 янги турдаги коронавирус инфекцияси эпидемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, икки ярим миллиондан зиёд кишилар инфекцияга чалинган, 176 мингги вафот этган. Қурбонлар сони энг кўп АҚШ, Италия, Испания ва Францияда қайд этилган.

Россия инфекцияга чалинганлар сони бўйича дунёда ўнинчи ўринда — 68 622 киши, 615 бемор вафот этган, 5568 нафари соғайишга муваффақ бўлган. Россиянинг кўплаб регионларида ўз-ўзини яккалаш режими амал қилмоқда, айримларида "рухсатнома" тизими жорий қилинган. Ҳукумат фуқароларни ўз уйларида қолишга чорлаб келмоқда.