Коронавирус умр давомийлигига қандай таъсир кўрсатади?

Хабарда айтилишича, коронавирусдан вафот этган эркаклар ҳаётларининг тахминан 13 йилидан маҳрум бўлганлар, ушбу инфекция туфайли аёллар ҳаёти эса 11 йилга қисқарган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг умр давомийлиги 10 йилдан ортиқ муддатга қисқаради, деб хабар қилмоқда "Известия" нашри шотланд олимлари тадқиқотига таянган ҳолда.

Ўзбекистонда коронавирус: энг сўнгги маълумотлар

Хабарда айтилишича, коронавирусдан вафот этган эркаклар ҳаётларининг тахминан 13 йилидан маҳрум бўлганлар, ушбу инфекция туфайли аёллар ҳаёти эса 11 йилга қисқарган.

Бунда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг турли касалликлар туфайли йўқотилган йиллар бўйича ҳисоб-китоби эталон сифатида олинган. Шунингдек, Италиядаги ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар ва Буюк Британияда утилаётган умр давомийлиги бўйича прогнозлардан фойдаланилган.

COVID-19 инфекциясидан бугун бутун дунёда 2,7 миллиондан зиёд инсонлар беморланган. 192 мингдан зиёд киши вафот этган, 750 мингдан зиёди соғайган.