Кўп йилги "соя билан жанг" - жуда зерикарли машғулот, Болтиқбўйи минтақасидаги хорижий қўшинларнинг на фойдалилигини ва на бирон бир аҳамиятини тасдиқлашга имкон бермайди. Шу сабабли, Россиянинг Болтиқ флоти кемалари ва самолётларининг кундалик, режали ишлари фонида НАТО ўзининг жасорати ҳақида сюжетлар ишлаб чиқиши ва видеоларни яратиши керак.
Белгия ҳарбий-ҳаво кучларининг матбуот хизмати (самолётлари Болтиқбўйи мамлакатлари осмонини қўриқлайди) 17-апрел куни Белгия Ф-16 қирувчилари томонидан Россиянинг Су-24М фронт бомбардимончи самолётлари, Су-27 ва Су-30СМ қирувчи самолётларини нишонга олиши ва кузатиб қўйиши видеосини эълон қилди. Таъкидланишича, Литва соҳилида Россия ҳарбий авиацияси АҚШ Харбий денгиз кучлари 6 флоти USS Donald Cook кемасини кузатиб учаётган пайтда кузатувга олинди.
Ушбу "драматик лаҳза"ни Буюк Британиянинг Daily Mail нашрини ҳам қўзғатди, яъни нашрнинг веб-сайтининг минглаб ташриф буюрувчилари халқаро ҳаво майдонларида "жума кунги тўқнашув"нинг видеосини кўришлари мумкин эди. Ва бу руслар ўзлариниг "ҳаво-ер" улкан ракеталар билан қанчалик хавфли эканлигини ҳис этишди. Кўпчиликда таассурот қолди - қарийб 300 та шарҳ ва ижтимоий тармоқдаги 700 та қайта жойлаштиришлар.
Бироқ, Россия самолётларининг парвозлари ва Белгиянинг Ф-16 самолётлари билан учрашуви асло "Cook"га уюштирилган ов билан эмас, балки Болтиқ флотининг одатий машқлари билан боғлиқ.
Режалаштирилган манёврлар
Россиянинг Ғарбий Ҳарбий округи (ЗВО) ва Болтиқ флоти (БФ) нинг масъулият ҳудудида бу кунларда Қуруқлик кучлари, авиация, ҳаво мудофааси ва денгиз кучларининг бир қатор комплекс қўшма машқлари давом этмоқда. Амалиёт режалаштирилган, бу минтақада американинг Donald Cook кемаси ёки Белгия қирувчиларининг борлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. "Cook"ни разведка қилиб атрофида учиш учун битта Су-24МР самолёти етарли бўларди, биз илгари Болтиқбўйи ва Қора денгизда бу каби воқеалар ривожини бир неча бор кўрганмиз. Бугунги кунда янада муҳимроқ вазифалар турибди.
21 апрелНато куни Болтиқ флоти денгиз авиациясининг Су-30СМ ва Су-24 самолётлари экипажлари Калининград вилояти ва денгиз узра учиб ўтишди, қуруқликдаги бўлинмалар учун зарбаларни қувватлаш масалаларини ишлаб чиқишди ва машғулот майдонларида шартли душманнинг қўмондонлик масканлари, зирҳли транспорт воситалари ва қўшинларини йўқ қилишди. Турли хил баландликларда ва тезликда ҳужумкор ва мудофаа маневрларидан фойдаланган ҳолда пилотаж қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу куннинг ўзида Калининград вилоятидаги Донской аэродромида Ми-24 ҳужум вертолётлари, Ми-8 транспорт вертолётлари ва кема Ка-27 ва Ка-29 вертолётлари жиҳозланмаган соҳилга денгиз десантини қўнишини таъминлаб турдилар.
Бир вақтнинг ўзида, "Калининград" ва "Королев" йирик десант кемалари, "Евгений Кочешков" кичик десант кемаси ва десант катерларидан иборат десант гуруҳи шартий душман авиацион ҳужумини қайтарди. Шу билан бирга, экипажлар радиоэлектрон кураш воситаларидан фаол фойдаланганлар. Кейин катта десант кемалари денгиз нишонларга артиллерия зарбаларни амалга оширди.
Десантни қўндириш Калининград вилоятидаги Хмелевка полигонида бўлиб ўтди. Денгиз пиёдачилари бўлинмалари, кемалар ва авиация экипажлари денгиздан туриб шартли душманнинг десантга қарши мудофаасини бузиб ўтиб қирғоқни қўлга олиш вазифаларини бажардилар. Денгиз томонидан зарбалар ёрдамида соҳилда БФ денгиз пиёдаси десант-ҳужумчи роталари ва 20 га яқин БТР-82А зирҳли транспорт воситалари ҳаракат қилган.
Болтиқ флоти ракета кемалари экипажлари ҳаво нишонларига қарата зарбаларни амалга оширдилар ва денгиз ва қирғоқ нишонларига қанотли ракета ҳужумларини ўргандилар. Машғулотларнинг мазмуни ва ҳусусияти, умуман олганда, хорижий "ҳамкорларга"га Россиянинг Болтиқбўйи минтақасидаги тезкор ва стратегик устунлигини яққол намойиш этади. Белгиянинг "ҳаво полицияси" саккиз қирувчиси ва битта Америка кемаси бу минтақада ҳеч нарсани ўзгартиролмайди.
Майда маш-маша
НАТОнинг Россия чегаралари олдида ҳарбий ҳаракатларини баҳорги кучайиши доирасида, АҚШнинг USS Donald Cook ракеталарга қарши кемаси НАТОнинг ҳаво мудофааси ва ракеталарга қарши тизимлари учун автоматлаштирилган жанговар назорат, алоқа ва разведка тизимини шакллантиришга ёрдам бермоқда. Бироқ, "ҳамкорлар" бир неча қадам ортда қолмоқда. Юқори технологияли қуроллар ва жуғрофий жойлашуви Болтиқ денгизида, шунингдек Болтиқ соҳилларида Россияни дахлсиз қилади.
Эҳтимол Брюссел ва Вашингтонда идрокли ҳарбий раҳбарлар буни тушунишади. Акс ҳолда, 22 апрел куни Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ва НАТОнинг қўшма қуролли кучлари бош қўмондони Тод Уолтерс ўртасида "ўзаро манфаатли масалалар" муҳокама қилинмаган бўларди. Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар бутунлай музлатилганига қарамай, бундай алоқалар сақланиб қолмоқда.
Москва АҚШ чегаралари яқинида, масалан, Мексикада ҳарбий базалар қурмайди ва Вашингтондан ҳам шундай тинчликпарварликни кутиш ҳуқуқига эга. Бироқ, Латвия, Литва ва Эстонияда минглаб чет эл қўшинлари, шу жумладан Америка қўшинлари жойлашган. Болтиқбўйи мамлакатлари битта катта полигон ва ҳарбий плацдармга айланган.
Буюк Британиянинг умумий қумондонлиги остидаги алянснинг кўп миллатли батальони (1,4 минг атрофидаги ҳарбий хизматчи) Россия чегарасидан 100 километр нарида жойлашган Тапа ҳарбий базасида жойлаштирилган. Бу ерда юзлаб оғир ҳарбий техника, арсенал ва омборлар жойлаштирилган, учиш-қўниш йўлаги такомиллаштирилди. Республикада Эстония армияси учун ўта катта бўлган яна бир йирик Эмари ҳарбий базаси мавжуд. Латвияда кўп миллатли НАТО батальонининг жойлашгани ҳам (Канадалик "ҳамкорлари" қўмондонлиги остида) қўшни Россияда саволларни туғдиради. Бундан ташқари, Лиелвардда минтақадаги энг йирик иттифоқ авиабазаси барпо этилди. Литвадаги альянснинг кўп миллатли легионига Бундесвер раҳбарлик қилмоқда. Гўёки ротация ҳолатида бўлган хорижий жанговар самолётлар, вертолётлар, зирҳли транспорт воситалари ва танкларнинг турлари ва сонларини узоқ вақт ҳисоблаш мумкин. Гап ҳатто НАТОнинг қўшинлари ва кучлари сонида ҳам эмас, балки ҳарбий-сиёсий зиддиятни Россия остонасида душман блокнинг жанговар (зарба берувчи) инфратузилмасининг мавжудлиги ва кенгайиши келтириб чиқараётганида. Ушбу "майда маш-машалар" фонида Болтиқ флоти ва Ғарбий Ҳарбий округнинг фаолияти ўринли, зарур ва ўсишда давом этади.