ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Бухорода 467 туп кўкнор ўстирган аёл аниқланди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 20 апрель куни Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Қоракўл тумани “Дарғали” қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.Т. 467 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимликларини ўстириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Ўсимликлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.