Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳисор каналини тозалаш ишларини якунлади

Ўзбекистон ва Тожикистон хизматлари ҳамкорликда катта Ҳисор каналини тозалаш ишларини ўз якунига етказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон катта Ҳисор каналини тозалаш ишларини якунлади.

Тожикистонда дўлга қарши ракета учирилди

Катта Ҳисор каналининг иккала соҳилидаги 13,8 км масофа қулаб тушган дарахтлар ва бошқа ахлатлардан тозаланди.

Сув каналининг умумий узунлиги 50 километрни ташкил этади, шулардан 10 километри Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.

Тозалаш ишлари 8 мартда Ҳисор шаҳри ҳудудидан Рудакий туманигача бошланди.

Ўзбекистондан олиб борилган қазиш ишларига 9 та экскаватор ва мутахассислар, Тожикистондан 3 та махсус техника ва 30 ишчи жалб этилди.

Ўзбекистон объектга 9 та экскаватор, Тожикистон 3та махсус техникани ва 30 ишчини юборган эди.