Коронавирус вақтида алимент тўламаса бўладими - МИБ изоҳи

МИБ вакилининг айтишича, алимент тўловларини ундириш юзасидан Бюро органларига мурожаатлар бўлмоқда, айниқса Ижтимоий тармоқларда ҳам бу борада кўплаб саволлар келмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов коронавирус коронавирус пандемияси вақтида, карантин шароитида алимент тўламаса бўладими, деган саволга жавоб берди.

МИБ истеъмолчиларга янги қулайлик яратди

Тошпўлатовнинг айтишича, алимент тўловларини ундириш юзасидан Бюро органларига мурожаатлар бўлмоқда, айниқса Ижтимоий тармоқларда ҳам бу борада кўплаб саволлар келмоқда.

"Карантин даврида ўртача 8 мингдан зиёд мурожаат келди, бу пандемиягача бўлган даврга нисбатан, албатта, бироз кўп", - дея аниқлик киритди МИБ матбуот-хизмати раҳбари.

"Авваламбор, шуни таъкидлаш жоизки, алимент бу – ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш ёки вояга етган болаларнинг ота-онасига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, яъни ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” устувор эканлигидан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда Бюро органлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси давом эттирилаётганлиги ҳамда қарздорлар томонидан алимент пулларининг ўз вақтида ва белгиланган миқдорда тўлаб борилаётганлиги масаласи доимий равишда назорат қилиб борилмоқда", - дейди Тошпўлатов.

Емаган сомсага пул: МИБ салкам 1 триллион сўмлик асоссиз қарздорлик ёзилганини аниқлади

Таъкидланишича, Алимент пулларини нақд пул шаклида ёки нақдсиз, яъни банк пластик карталари орқали олиш мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Республика ҳудудида кучайтирилган тартиб жорий қилинганлиги сабабли аксарият давлат органлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар масофавий ишлаш тизимига ўтган.

"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамиятининг ҳудудий бўлинмалари белгиланган график асосида иш фаолиятини давом эттираётган бўлиб, жойлардаги почта хизмати бўлимларига мурожаат қилиб ҳам алимент пулларини олиш мумкин.

Шунингдек, почтада курьерлик хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, алимент пулларини қабул қилиб олиш учун белгиланган тарифлар асосида ушбу имкониятдан фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда болалар 14 ёшдан ота-оналаридан алимент ундиришлари мумкин

Тошпўлатовнинг айтишича, ҳозирда мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Шу жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тайинланган маъмурий жарималарни ундириш юзасидан ҳам қонунчиликда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориляпти.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 15-бандига кўра, фақатгина карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилган.