ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Карелиядаги фин концлагерларининг собиқ маҳбуслари ТҚ раиси Александр Бастрикинга Улуғ Ватан уруши даврида оккупацион ҳукуматнинг ҳаракатларини тергов қилишни сўраб мурожаат қилишди. Сўровнома матни РИА Новости ихтиёрида.
Аввалроқ, агентлик "Без срока давности" лойиҳаси доирасида ФҲҲнинг Карелия минтақавий бўлими томонидан ошкора қилинган ва илгари нашр этилмаган фин фашистларининг тинч совет фуқароларига нисбатан ҳарбий жиноятларининг далилларини эълон қилди. Душанба куни Россия Тергов қўмитаси текширувни бошлади.
"Биз, қуйида имзо чекувчилар, Петрозаводск шаҳридаги концентрацион лагерларининг асирлари ва фин босқинчиларининг ғайриинсоний муносабатининг тирик гувоҳлари, Сизга фин оккупацион қўшинлари қўмондонлиги ва уларнинг шериклари жиноятларини тергов қилишни ва содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортишингизни сўраймиз", - дейилади Валентина Мошникова, Тамара Кардаш, Ленина Макеева ва Галина Чапуриналарнинг аризасида.
Мурожаат муаллифлари таъкидлашича, фин босқинчилари "тинч аҳолига нисбатан ўзларининг янгича тартиб ўрнатдилар, уни этник жиҳатдан ажратиб, зўравонлик ва қирғин остига олдилар" ва бу "геноциднинг барча белгиларини ўз ичига олган".
Собиқ маҳбуслар оккупацион режими раҳбарияти Карелия аҳолисига қарши жиноятлар учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаганини таъкидладилар. Шу билан бирга, улар тинч аҳолига қарши жиноят қилган фин аскарлари ва уларнинг қўмондонларининг исмлари ва мартабаларини "тилга олиш қийин" эканлигини қўшимча қилишди.
Ҳаммаси бўлиб, 1941-1944 йилларда финлар назоратида бўлган Карело-Фин ССР ҳудудида "бошқа миллатларга мансуб" тинч аҳоли учун бир неча ўнлаб лагерлар ташкил этилди. 1942 йил апрел ойининг бошига уларда тахминан 24 минг киши жойлаштирилган бўлиб - бу ишғол қилинган ҳудуддаги аҳолининг қарийб 30 фоизи бўлган. Ошкор қилинган архив маълумотларига кўра, бу ерларда асосан славянлар сақланган, 90 фоиздан зиёди - руслар, беларуслар, украинлар.
Тарихчиларга фикрига кўра, лагерлар фаолияти йиллари давомида улар орқали 50 мингга яқин киши ўтган, фин фашистлари 1941 йилдан 1944 йилгача ҳаммаси бўлиб 14 та концлагер қурган, улардан олтитаси Петрозаводскда.