ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik, Николай Протопопов. Ҳар хил ўқ-дорилар билан шафқатсиз отиш, двигателни чўққи режимларда ишлатиш, минглаб аскарли маршлар ва қуролдан юзлаб ўқ отиш - янги танклар хизматга қабул қилинишидан олдин қаттиқ синовлардан ўтади. Иложи бўлса, ҳарбий техника ҳақиқий жанговар ҳаракатлар зонасига юборилади. Яқинда Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Сурияда сўнгги Т-14 Армата танкининг синовдан ўтганлигини айтди. Танк "имтиҳонлари" тўғрисида - РИА Новости материалида.
Назариядан амалиётга
Янги танкни тактик ва техник хусусиятларга мувофиқлигини текшириш баъзан бир йилдан кўпроқ вақтни олади. Зирҳли транспорт воситалари бир нечта давлат стандартлари бўйича синовдан ўтказилади: таркибий қисмлари, таркибий элементлар ва маҳсулот бутун борича. Синовлар заводнинг ўзидаёқ бошланади - мудофаа саноати қомплексининг ҳар бир корхонаси ўз маҳсулотларини мустақил равишда текширишга мажбурдир.
Кейин танк давлат синовларига юборилади. Бу энг қизиғи: зирҳли машиналар ҳар хил ўқ-дорилар билан ўққа тутилади, барча таниқли танкларга қарши қуроллар билан, миналарда ва қўлбола мосламаларда портиллатилади, ёнида ҳаво бомбалари, артиллерия снарядлари портиллатилади, радиация ва бактериологик моддаларнинг таъсири ўрганилади.
Биринчи навбатда, отиш пайтида тажриба намуналарининг зирҳ плиталари ва пайвандланган бўғинларнинг , шунингдек корпуснинг алоҳида қисмларининг парчаланиши текширилади. Яна бир муҳим босқич - бу иқлимий босқич.
"Техника минус 50 дан 50 даражагача бўлган ҳарорат оралиғида ишлашга қодир бўлиши керак, - дейди Виктор Мураховский, "Арсенал Отечества" журналининг бош муҳаррири, РИА Новости билан суҳбатда. – Заводларда маҳсус климатик камералар мавжуд, унинг ичида танклар узоқ вақт давомида ўта иссиқ ва ўта совуқ ҳароратларда текширилади.
Машиналар мамлакатнинг турли минтақаларида юргизилади - музли Арктикада ва ёзда 40-45 даража жазирамали жанубда. Бундан ташқари, двигател, ёнғинни бошқариш тизими ва қуроллар тоғларда синовдан ўтказилади.
Минглаб километрлар
Узоқ вақт давомида машиналарнинг чидамлилигини нафақат двигател ва трансмиссиясининг, балки бошқарув ва алоқа тизимларининг текширилишига алоҳида эътибор қаратилади.
"Кунига 300-400 километр масофали уч кунлик юриш нафақат ҳаракатланувчи элементларга таъсир қилади, - дейди Мураховский, - Шундан кейин ўт очишни бошқариш тизими қандай ишлаши, ўқ-дориларнинг аҳволи, экипаж аъзолари умуман ўзини қандай ҳис қилаётгани - улар ишлаш қобилиятини йўқотадими- йўқми, тушуниб етиш муҳим. Яъни, эргономика синовдан ўтказилади".
Мудофаа вазирлиги Зирҳли автотранспортлар бош бошқармаси собиқ бошлиғи генерал-полковник Сергей Маевнинг сўзларига кўра, Совет даврида танклар бутун мамлакат бўйлаб бир неча кунлаб синовларда юргизилган.
"Истиқболли машиналарнинг сафлари бир ярим-икки минг километрни босиб ўтишарди, - деб эслайди генерал. - Ҳар бир танкга ишлаб чиқувчи институти ёки Зирҳли танк техникалари қўшинлар Академиясининг мутахассиси бириктирилган. Улар жанговар фойдаланиш ва самарадорликни таъминловчи барча параметрларни баҳолаганлар. Одатда бундай операциялар ошкор қилинмаган - барча машиналар қопланган бўлган, аҳир янги ишланма".
Маҳаллий танк қуриш саноатида минглаб километр юриш узоқ тарихга эга. Ҳеч бўлмаганда, 1940 йилда афсонавий "ўттиз тўртинчи"нинг синовларини эслайлик. Икки тажриба машина Харьковдан Москвага мустақил етиб бориб орқага қайтишган. Ушбу юришда Т-34 лойиҳаси раҳбари, конструктор Михаил Кошкин шахсан иштирок этган.
Онгли танлов
Синов дастурининг якуни - бу тажрибавий жанговар операция. Шундан кейингина, давлат комиссияси хизматни ўташ учун янги танкни қабул қилиш учун тавсия далолатномасини имзолайди.
"Қўшинлар танкнинг ишончлилигини батамом аниқлайдилар, унинг бехавотирлиги тўғрисида, ёки, аксинча, инжиқлиги, фойдаланиш имкониятлари ва бунинг учун зарур техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш воситалари тўғрисида хулоса чиқаришади, - дейди Мураховский. - Совет даврида ўз пайтида янги Т-64, Т-72, Т-80 айнан шу тарзда ҳизматга қабул қилинган. Ҳозирда Мудофаа вазирлигининг "Армата" танклари, БМПлар ва зирҳли тиклаш-эвакуация машиналарига буюртмалар мавжуд".
Шунга қарамай, танк ҳизматга қабул қилинишига қарамай, унинг синовлари давом этаверади. Экспорт машиналари алоҳида босқичдан ўтади. Чет элга етказилиш бўйича асосий рақобатчилар орасида қиёсий синовлар бошланади.
Масалан, ҳудди шу ҳолат Россия 90-йилларда Грецияга таклиф қилган Т-80 билан рўй берган. Тендерда АҚШ, Германия, Франция, Украина, Буюк Британия ва Россиядан олтита танк иштирок этган. Сергей Маевнинг сўзларига кўра, машиналар жуда оғир синовлардан ўтди, шу жумладан 2,5 минг километр масофага юришни. Аммо унда Греция бошқа бир ишлаб чиқарувчининг техникасини танлади.
Маев яна бир мисол келтирди - Т-90 танкини Ҳиндистон қуролли кучларига сотиш. Ҳиндистон аллақачон танлаб бўлган, аммо барибир шартнома тузишдан олдин машинани текширишни хоҳлади.
"Россиялик мутахассислар иштирокида учта танк Покистон билан чегарадаги Тар саҳросига уч ой муддатга жўнатилди, - айтиб беради генерал. - Шу билан бирга, ҳиндлар 1000 от кучига эга двигателни талаб қилишди, аммо бизда атиги 840 от кучилиги бор эди. Биз тез фурсатда Б-92 двигателини яратдик, қувватини оширдик, синовдан ўтказдик ва машинага ўрнатдик".
Ҳиндистондаги синовлар жуда оғир бўлди. Умуман олганда, Т-90 дастурни муваффақиятли якунлади, фақат битта танк қизиб кетди. "Ҳиндистонлик механик-ҳайдовчи такрорий огоҳлантиришларга қарамай, уни ҳаддан ташқари қиздириб юборди, - деб тушунтирди Маев. – Аммо, афтидан унга шундай вазифа топширилган - у совутиш суюқлиги ҳароратини бир неча бор мумкин бўлмаган даражага келтирган ва двигател оқа бошлаган".
Бироқ, ушбу ҳолат россиялик мутахассисларга қўл келди. Улар двигателни тўлалигича ўзгартириб ўтирмадилар, гарчи заҳирада яроқлилари бўлса ҳам. Оддий завод таъмирлаш тўпламидан фойдаланиб, "дала"нинг ўзида тикладилар. Атиги 15 соат ичида носоз мотор ерга туширилиб, резина зичлантирувчилари алмаштирилиб, яна жойига қайтарилди. Шундан кейин машина яна 1500 километрни босиб ўтди.
"Шу билан биз ҳиндларга уни хизматга қабул қилинишида ҳал қилувчи омил бўлган Т-90 нинг юқори чидамлилиги ва таъмирга енгиллигини тасдиқладик", - дейди Маев.
Ҳаммаси жангда маълум бўлади
Ҳар қандай қуролнинг энг яхши синови бу ҳақиқий жангдир. СССР кўп янги техникасини Афғонистонда синовдан ўтказган. У ерда ўнлаб зирҳли транспорт воситалари, қуроллар, самолёт ва вертолётлар, алоқа ва радиолокацион разведка воситалари ва ўқ-дориларни синовдан ўтказилди.
Бугунги кунда Россия қуроллари учун асосий жанговар полигони - Сурия. Ҳарбий операция давомида замонавий ва такомиллаштирилган қуролларнинг икки юздан ортиқ намуналари синовдан ўтказилди. Шу жумладан, энг янги денгиз ва ҳавода жойлаштирилган қанотли ракеталар, юқори аниқликдаги ўқ-дорилар, авиацион комплекслар, ҳаводан мудофаа, радиоэлектрон кураш ва алоқа тизимлари.
Сурияда Т-90А асосий жанговар танкининг негизида қурилган "Терминатор" танкларни жанговар қўллаб-қувватлаш воситаси жангда қатнашишга муваффақ бўлди, араб республикаси осмода бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётлари бир неча бор учишди, жангарилар объектларини такомиллаштирилган Ми-28НМ "Ночной охотник" вертолётлари йўқ қилишди. Россия ҳарбийлари Сурияда энг сўнгги роботлашган миналардан тозалаш воситалари ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишди.
Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар натижасида Россиянинг истиқболли ўндан ортиқ турларини янада ривожлантириш ва ишлаб чиқарилиши тўхтатилди, яна уч юз қурол намуналари такомиллаштирилди.