БССТ Тожикистон ва Туркманистонни COVID-19 йўқлигига текширади

Иккала республика ҳукумати ҳам ўз мамлакатларида биронта коронавирус билан беморланиш ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидлаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) миссияси Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Ушбу давлатлар ҳукуматлари мамлакатда COVID-19га чалиниш бўйича биронта ҳам ҳолат қайд этилмаганлигини таъкидлашган.

Коронавирус ҳали узоқ давом этади - БССТ раҳбари

Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.

Жон Хопкинс университети харитасида ҳозирча иккала давлат ҳам оқ доғлар билан белгиланган, бу инфекция ушбу мамлакатларга кириб бормаганини англатади. Бундай давлатлар сони дунё бўйича 11тани ташкил этади.

БССТ миссияси Тожикистон ва Туркманистонга келади ва шаҳар, тиббий муассасалар ва мамлакатнинг бошқа муҳим объектларида текширувларни ўтказади.

Ушбу ташриф якуни бўйича ташкилот вакиллари ўз хулосаларини эълон қиладилар: яъни республикалардаги эпидемиологик ҳолат ростдан ҳам стабилми ёки йўқ маълум бўлади.

Шунингдек, мутахассислар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва ҳимояланишни яхшилаш бўйича ўз тавсияларини берадилар.

Бу орада бутун дунёда коронавирусдан беморланганлар сони 2,6 миллиондан ошди, пнадемия қурбонлари сони 185 мингтага етди, 723 минг киши соғайишга муваффақ бўлди.