ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманида икки ўсмир ўз таниши бўлган 18 яшар қизни пичоқлаб, Туябўғиз каналига ташлаб юборган, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.
Ҳодиса 20 апрель куни юз берган. Тонгга яқин соат 03:00 ларда Зангиота туманида яшовчи 17 яшар А.Қ., унинг икки нафар шериги ва 18 яшар қиз ўртасида жанжал юз берган. Жанжал сабаби номаълум.
Хабарда айтилишича, А.К. жанжал давомида ошхона пичоғи билан қизнинг бўйин, қорин хамда танасининг турли қисмларига уриб, шу ердан оқиб ўтувчи “Туябўғиз” каналига ташлаб юборган ва йигитлар ҳодиса жойидан яширинганлар.
К.Р. олган тан жароҳатларига қарамасдан, каналдан чиқиб, ўз уйига етиб борган ва яқинлари томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни А.К. ва бошкаларга нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "п" банди билан ((Бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган (улар ушланган).