Руслар нефт урушида ғалаба қозонмоқда, шекилли

Нефтнинг салбий нархлари билан мисли кўрилмаган вазият нефт бозорининг келажаги ҳақида ҳеч нарса англатмайди.
Sputnik

Нефтнинг салбий нархлари билан мисли кўрилмаган вазият - нефт бозори келажаги ҳақида ҳеч нарса сўзламайди, аммо шу тарзда нефт бозори ОПЕК+ "нефт алянси"га аъзо давлатлари билан ҳамкорлик қилишни истамаган - Америка сланец компаниялари амбицияларини тўғри йўлга солиши ҳақида кўпчилик айтмоқда.

“Сувтекин”: нефт нархи ноль даражадан пастга тушди

Бир ой олдин банк таҳлилчилари (шу қаторда АҚШ ва Европанинг етакчи банклари таҳлилчилари) нефт нархлари "салбий зона"га тушиши мумкинлиги ва оқибатлари жуда оғир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришган эди. Ҳатто ОАВларда ҳам Саудия Арабистони, Россия ва ОПЕК+ битимининг бошқа иштирокчилари томонидан май ойида амалга ошириладиган мисли кўрилмаган қазиб олишни қисқартириш нефт нархларини қисқа муддатда тузатиш учун етарли бўлмаслиги ва коронавирус эпидемияси шароитида барқарорлашиши учун АҚШ нефт секторининг ёрдамига муҳтож бўлишлиги ҳақида қизғин муҳокама қилинганди.

Таъкидлаш керакки, Америка амалдорлари (масалан, Техас нефтни тартибга солиш комиссияси аъзолари) орасида ҳам, сланец компанияларининг раҳбарлари ва эгалари орасида ҳам соғлом ақл тарафдорлари топилиб, АҚШ  ОПЕК+ битимини тузиш билан бир вақтда ёки унинг якунланишидан (скептикларни Саудия ва Россия нефт компаниялари Американинг кучсизлигидан фойдаланмаслигига ишонтириш учун) сўнг расмий ёки норасмий равишда ишлаб чиқаришни қисқартириш ташкил қилишни таклиф қилганлар ҳам бўлган. Бироқ, ақл-идрок ва оқилона ҳисоб-китоб тарафдорлари озчиликни ташкил этди, АҚШ Энергетика вазири эса G20 "виртуал саммитида" АҚШда нефт қазиб олиш даражаси бозорни тартибга солишини эълон қилди. Шунингдек, 2020 йил охирига келиб, қайси башорат қилинган модел тўғри эканига қараб, "ихтиёрий-мажбурий равишда" ишлаб чиқариш кунига икки ёки уч миллион баррелга камаяди. Бундай пасайиш АҚШнинг нефт қазиб чиқаришининг чорак қисмига бозорни тарк этишга тенг келади.

АҚШ Энергетика вазирининг G20 саммитидаги қуруқ баёнотида, рақамлар эмас (эҳтимол, АҚШда ишлаб чиқариш ҳажмининг 2020 йил охиригача қанча миқдори йўқ қилишни аниқлайдиган усул йўқ бўлса керак), аммо ишлаб чиқаришни қай тарзда тартибга солиш кераклиги энг муҳим жойи бўлди. Вашингтонлик юқори лавозимли амалдор буни бозор амалга оширишини айтди ва бу ҳозирда G20 гуруҳининг раиси бўлган Саудия Арабистони вакилларига жуда мамнун бўлди. Гап шундаки, Саудия Арабистони ва Россия нефтчилари ва амалдорлари, "АҚШнинг ОПЕК устидан ғалабасини" эълон қилган кўплаб сохта экспертлардан фарқли ўлароқ, мажбурий пасайишнинг "бозор"механизми қандай бўлишини яхши тасаввур қилишган.

Россия нефт урушидан қандай манфаат кўриши мумкин?

Бу АҚШнинг нефт фьючерслари бозорида такрорланадиган (керак бўлса, ҳар ойда) нархлар фалокати каби кўринади. Америка нефт бозорининг тузилиши хусусиятларидан ва Америка сланецчиларининг (биринчи навбатда!) федерал ҳукумат ва Техас давлат регуляторлари билан муносабатларда хатти-ҳаракатлари натижасида салбий нархларнинг такрорланиши "муаммони яхши ҳал қилишни истамаганидан пайдо бўлган ва натижада ҳаммаси ёмон якунланган".

Америка Goldman Sachs банки таҳлилчиси Дамьен Курвалэн бир неча ҳафта олдин, биринчилар қаторида нефтнинг салбий баҳоси эҳтимолини башорат қилди, шу жумладан АҚШда, нима содир бўлганлигини шундай изоҳлайди: (ZeroHedge иқтибоси) "Чикаго ҳом-ашё биржасидаги WTI хом нефти учун май фьючерс шартномаси муддати эртага, 21 апрелда тугайди. Узоқ муддатли позициянинг ҳар қандай эгаси (шартномани шу санага қадар ёпмаган нефть харидори, яъни уни бозорда сота олмайди) - май ойи давомида Кушингда хом нефтни қабул қилишга мажбур бўлади (белгиланган қувурга ёки сақлаш жойига бериб юбориш орқали ёки "омборҳона ичидаги бериб юбориш" орқали).

Бу шуни англатадики, май ой учун WTI шартномасини имзолаган инвестор Кушинг омборида барреллар учун (у пайтга келиб, эҳтимол омбор тўлган бўлиши мумкин) жой қидиришга ҳожат қолмаслиги учун ушбу позицияни (исталган нархда) 21 апрелгача сотишга мажбур бўлади, (ўтган жума ҳолатига кўра у аллақачон 77 фоизга тўлган, бу май ойининг биринчи ҳафтасига омборда бўш жой дефицитидан далолат беради)."

Сланец саноатининг "охиригача қазиб олиш" истагидан келиб чиқиб, ушбу маҳаллий логистика ва омбор ҳалокати тўғридан-тўғри натижаси сифатида, нафақат апрел ойи охири ва май ойининг бошларида етказиб бериладиган нефт нархларининг пасайиши, балки июн ва июл ойларида етказиб бериладиган нефт нархининг пасайиши ҳам бўлди, нарх пасайиши кўлами у қадар таъсирли эмас ва нархлар ҳали ижобий.

Кўплаб Америка компаниялари нефт сотиб олувчиларга нархларни етказиб беришда ушбу фьючерс шартномасига боғлиқлигини ҳисобга олинса ҳам, агар нефт айнан Кушингга умуман етказиб берилмаса ҳам, Америка ишлаб чиқарувчиларининг катта қисми жиддий муаммоларга дуч келади. Ҳозирги пайтда нафақат салбий нархлар, балки келгуси бир-икки ойда нархларнинг кескин тушиб кетиши билан бир қаторда, нефтни қувурга қуйиш ёки уни сақлаш учун жой топишнинг имкони йўқлиги сабабли. Шу ёки бошқа кўринишда, дунёнинг бошқа қисмларида ҳам шунга ўхшаш муаммолар пайдо бўлади, аммо эҳтимол, ҳеч бир жойда зарарнинг кўламини АҚШда содир бўлаётган воқеалар билан таққослаб бўлмайди, ва бу ерда нефтчилар ўз амбициялари туфайли жуда кўп азоб чекмоқда.

Буюк нефт сулҳи: бундан кейин нима бўлади

Нефт урушида ким ва қай тарзда ғалаба қозонганлиги саволига қайтсак, Канада Қироллик банки ва нуфузли Rystad Energy консалтинг компаниясининг қайғули ҳисоб-китобларини Канаданинг Financial Post нашри журналистлари сарҳисоб қилганини таъкидлаш ўринли:

"Ким ютмоқда? Шимолий Америкада мажбуран қисқартирилган нефт қазиб олиш ОПЕК давлатларига қараганда беш баравар кўпроқ бўлиши мумкин ... Шимолий Американинг нефт ишлаб чиқарувчилари янчилган бўлиб чиқяпти, чунки нефт тошқини нархларни паст даражада ушлаб туриши кутилмоқда (кутилганидан -таҳр.) RBC Capital Markets, АҚШнинг сланец нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 1,5 миллион баррелга пасайишини кутмоқда ... Аксинча, ОПЕК қазиб олувчилари орасида фақатгина Ироқ кунига 300 минг баррелга, Венесуэла эса - 275 минг баррелга камайтиришга мажбур бўлади. Ҳозирча фақат руслар ва саудияликлар бозор улуши учун урушда ғалаба қозонаётганга ўхшайди. Аммо бу улар учун қимматга тушмоқда, чунки ОПЕК давлатларининг аксарияти юқори нефт нархларига боғлиқдир ... Умуман олганда, бу йил Шимолий Америкада ишлаб чиқариш кунига 2,64 миллион баррелга қисқариши мумкин, ОПЕКнинг (қўшимча мажбурий – таҳр.) қисқартириш ҳажми эса, RBC ва Rystad маълумотларига кўра, кунига тахминан 575000 баррелни ташкил этади".

Доналд Трамп сланец компанияларига қандайдир ёрдам беришни ваъда қилди, аммо у бундан олдин ҳам буни ваъда қилган эди ва АҚШ Конгрессидаги сиёсий рақиблари эса унга буни йўл қўймадилар, баъзилари очиқчасига нефтчиларнинг оммавий ишдан бўшатилиши ва нефт нархларининг пасайишидан хурсанд бўлиб буни нишонлашмоқда. Келгуси ойлар учун нефт бозоридаги нархларни олдиндан башорат қилиб бўлмайди, аммо эпидемия барибир бир кун тугайди, бу талабнинг тикланишига ва нархларнинг ошишига олиб келади. Бироқ, Ғарб манбаларининг таъкидлашича, бу пайтгача АҚШ ва Канададаги нефт қазиб олувчиларининг сезиларли қисми етиб бормайди.