Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Куни кеча АҚШ ОАВларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг Шимолий Корея етакчисининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжон тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Япониянинг “Иомиури” газетасига асосан хабар қилди.

КХДР баллистик ракета учирди – Жанубий Корея

Нашрнинг манбаларига кўра, фавқулодда ҳолат учун бундай ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг 2019 йил охирида бўлиб ўтган пленумида Ким Чен Ин тўсатдан вафот этган тақдирда мамлакатдаги барча ҳокимиятни ўз синглисига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кўп ўтмай, "Ким Ё Чжон номидан партия ва ҳарбий йўналишларга оид кўплаб кўрсатмалар олинди".

Шунингдек, январ ойида Ким Чен Иннинг аҳволи ёмонлашгани сабабли Франциядан бир гуруҳ шифокорлар Пхенянга келди. Ким Чен Инда юрак муаммолари, юқори қон босими ва диабет касаллиги бўлган. Шундан сўнг, ворисни тайёрлаш бўйича ишлар жадаллашди ва Ким Ё Чжон КХДР иерархиясида "иккинчи рақамли шахс" бўлди.

Куни кеча CNN телеканали хабар беришича, жарроҳлик амалиётидан сўнг Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғи кескин ёмонлашди. Таъкидланишича, кўп йиллар давомида биринчи марта Ким Чен Ин энг муҳим миллий байрамлардан бирида - мамлакат асосчисининг туғилган куни муносабати билан ўтказиладиган маросимда иштирок этмади.