Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида илк бор Қозоғистонни ортда қолдирди

Ушбу рейтинг ОАВ эркинлиги даражасини баҳолайди. Ўзбекистон 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади. Қайд этиш жоизки, республика 2017 йилдан буён 13 поғонага юқорилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган навбатдаги матбуот эркинлиги рейтингида тўрт поғона юқорилади. Республика 180 давлат орасида 156-ўринга сазовор топилди.

Ушбу рейтинг ОАВ эркинлиги даражасини баҳолайди. Қайд этиш жоизки, республика 2017 йилдан буён 13 поғонага юқорилади.

Ўзбекистонда 10 жилдлик журналистлар қўлланмаси ишлаб чиқилди

Рейтингда Ўзбекистондан кейинги поғонани Қозоғистон (157-ўрин) эгаллади. Тожикистон 161, Туркманистон эса 179-ўринда. Қирғизистон 82 ўринга лойиқ кўрилган.

Ҳисоботда келтирилишича, узоқ йиллар давомида тақиққа тушган сайтлар “қора рўйхат”дан чиқарилган. ОАВларни рўйхатга олиш жараёни осонлаштирилган. Тўғридан-тўғри сиёсий трансляциялар пайдо бўлди, айрим журналистлар бугунги кунда коррупция ва мажбурий меҳнат каби мавзуларни ҳам ёритишмоқда.

2020 йилги матбуот эркинлиги рейтингининг кучли учлигига Норвегия, Финляндия, Дания киритилган. Швеция, Нидерландия, Коста-Рика, Швейцария, Ямайка, Бельгия, Исландия давлатлари биринчи ўнликка якун ясаган.

Энг охирги ўринларда Вьетнам (175), Хитой (176), Сурия (177), Туркманистон (178), Эритрея (179) ва Шимолий Корея (180) келтирилган.