ЯТТларнинг 80 фоизи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди

Давлат солиқ қўмитасида форс-мажор ҳолатларига дуч келган якка тартибдаги тадбиркорлар қандай қилиб имтиёзлар олиш мумкинлиги тўғрисида гапириб беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Ўзбекистонда рўйхатга олинган 247 286 якка тартибдаги тадбиркорларнинг 198 969 нафари, яъни қарийб 80,5 фоизи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

ДСҚ Махсус республика комиссияси карантинни 2020 йил 10 майгача узайтирганини эслатди ва миллий хавфсизликни таъминлаш масаласидан кейин иқтисодий муаммолар ва унинг тармоқлари ва тармоқларининг келгусида барқарор ишлаши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мамлакатда солиқ тўловчилар учун енгиллаштирувчи чоралар жорий этилди. Масалан, бир қатор солиқларни тўлаш муддати узайтирилди, кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди, солиқ ставкалари пасайтирилди, пеня ва жарималар тўлаш тўхтатилди.

Шунингдек, форс-мажор ҳолатларига дуч келган якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам енгилликлар тақдим этилди. Карантин даврида ЯТТлар учун жисмоний шахслар учун белгиланган даромад солиғи миқдорини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатиб қўйилади.

Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармонининг 5-бандига биноан якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизматини ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриши тўғрисида хабардор қилишлари кифоя.

Буни my.soliq.uz порталида "карантин даврида солиқни тўлашни тўхтатиб қўйилиши тўғрисида билдиришнома юбориш" хизмати орқали давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани топширмасдан амалга ошириш мумкин.

Биргина апрел ойи давомида ушбу хизматдан 2,4 минг солиқ тўловчи фойдаланган: Самарқанд вилоятидаги якка тартибдаги тадбиркорлардан 1283, Тошкент шаҳридан 542, Тошкент вилоятидан 125, Сирдарё вилоятидан 89, Қашқадарё вилоятидан 80 та билдиришнома юборилган.

Уларга 1,1 млрд. сўм миқдорида белгиланган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланмаган.