Тожикистонда дўлга қарши ракета учирилди

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходимлари 9 дона “Алазань-6” дўлга қарши ракеталарни учиришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Хуросон ва Ҳисор туманларида дўлга қарши “Алазань-6” ракеталари учирилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Тожикистон Роғун ГЭС учун Европадан маблағ изламоқда

Умумий ҳисобда 9 та ракета училди. Учиш муваффақиятли амалга оширилгани ва бу ижобий натижасини бериши ҳақида хабар берилди.

"Алазань-6" дўлга қарши ракеталари экинларни, боғларни ва узумзорларни кучли ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Тожикистонда баҳорги беқарор об-ҳаво туфайли келгусида яна ракеталар учирилиши мумкин.