“Сувтекин”: нефт нархи ноль даражадан пастга тушди

Американинг WTI маркали нефти нархи 30 йилда илк бор минимал даражагача пасайди - ICE биржа маълумотлари.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. WTI нефтига бўлажак фьючерсларнинг нархи ноль даражадан пастга тушди. Бу ҳақда ICE биржаси маълумотлари далолат бермоқда.

Россия нефт урушидан қандай манфаат кўриши мумкин?

“Бошида Шимолий Американинг WTI нефти Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) электрон савдоларида май ойида етказиб бериш учун бир баррел 0,01 долларгача тушди. Бу Москва вақти билан 20.57да рўй берди. Кейин унинг нархи мутлақо салбий бўлиб чиқди. Май фючерслари бир баррел учун минус  40 долларга сотилди. Бу нефт сотувчилар харидорларга, хом ашёни олишлари учун қўшимча ҳақ тўлашлари кераклигини англатади”, - дейилган хабарда.

Американинг WTI маркали нефти нархи 30 йилда илк бор минимал даражагача пасайди. Коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадид карантин чоралари жорий этилгандан сўнг, бутун дунёда хом ашёга талаб кескин пасайди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, апрел ойида нефт нархининг яна пасайиши давом этиши мумкин, чунки ОПЕК + битими май ойидан кучга киради ва талабнинг тикланиши июнга яқинроқ кутилиши мумкин.