ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Давлат хизматлар агентлиги карантин даврида никоҳни қандай қилиб қайд этиш мумкин деган савол жавоб берди.
“Демак, “ЗАГСдан ўтиш учун” аризаларни масофадан туриб юбориш имкони мавжуд. Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланишингиз мумкин. Эътибор беринг, ушбу хизматдан онлайн тарзда фойдаланиш учун иккала томон ҳам электрон рақамли имзо олиши шарт”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, келин ёки куёв юқорида айтиб ўтилган ҳаволадан ўтиб, ариза тўлдириши керак. Хизмат учун тўлов мавжуд эмас
Ариза тўлдирилганидан сўнг иккала томон ҳам аризасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши шарт. Сўнг ариза белгиланган ҳудудий ФҲДЁ бўлимига келиб тушади. Ариза 1 иш кунида қабул қилинади.
Карантин тадбирлари ниҳоясига етганидан сўнг, никоҳланувчилар чақирилади ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма топширилади.