Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди

Университет “TEAM University” МЧЖ муассислигидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ҳукумат қарори билан TEAM университети ташкил этилди. Қарорга мувофиқ, унинг асосий вазифалари белгиланди.

Тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш университетнинг вазифаларидан биридир.

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди

Университет “TEAM University” МЧЖ муассислигидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий ОТМлар билан биргаликда таъминланади.

Университетда таълим жараёни инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади, таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар тақдим этадиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.