Қирғизистонга хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келди

Мутахассисларни мамлакатга юбориш тўғрисида келишувга Қирғизистон президенти ва ХХР раиси ўртасидаги бўлиб ўтган мулоқот чоғида эришилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қирғизистонга 10 кишилик хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Хитой шифокорлари Ўзбекистонга йўл олди

Бугун самолёт “Манас” аэропортига қўнди. Бундан аввал мамлакатга полшалик мутахассислар келди.

Хитойлик шифокорлар маҳаллий мутахассисларга ёрдам кўрсатиб, коронавирусга қарши курашда ўз тажрибалари, шунингдек, беморларни даволаш усуллари билан бўлишадилар.

Мутахассисларни мамлакатга юбориш тўғрисида келишувга Қирғизистон президенти ва ХХР раиси ўртасидаги 14 апрелда ўтказилган мулоқот  чоғида эришилган.

Қирғизистонда коронавирусга чалинган сони 568 тани ташкил қилади. 201 киши соғайди,  7 киши вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни Ўзбекистонга 15 кишилик хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келди.

Хитой ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.