“Ўпка қирсиллайди”: беморлар COVID-19 биринчи аломатлари ҳақида

Янги коронавирус COVID-19га чалинган россиялик беморлар касалликнинг аломатлари ҳақида сўзлаб беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. COVID-19 билан касалланган россиялик беморлар касаллик аломатлари ҳақида сўзлаб беришди.

Мирзиёев касаллик аломатларини сезган фуқароларга шифокорга мурожаат этишни маслаҳат берди

34 ёшли Евгениянинг сўзларига кўра, у 30 март куни икки томонлама мултисегментар пневмония ва коронавирусга гумон билан шифохонага олиб келинди. Касаллик оғир кечди.

“Нафас олиш қийин бўлди, йўтал худди ўпка тушиб кетадигандай. Қуруқ йўтал бошланди, насаф олишда оғриқ пайдо бўлди. Кўкрак қафасида гўёки қумга тўлган. Бир неча кундан кейин ҳарорат кўтарилди ва пасаймади. Томоқда оғриқ ҳам, бурун оқиши ҳам йўқ эди. Аммо танада кучли заифлик ва зирқираш - касаллик ошқозон-ичак тракти бузилиши билан бирга келди”- дейди аёл.

Аёл саккиз кундан кейин соғлиғи нисбатан яхшиланди: ҳарорат тушди. Бу ҳолда заифлик, нафас қисилиши, кўнгил айниш ва кўкрак оғриғи йўқолмади. Таъмни сезиш кескин ўзгарган, дастлаб ҳамма нарса аччиқ ёки ачиган бўлиб кўринарди.

36 ёшли Анна унинг биринчи аломатлари 38 даража ҳарорат бўлди. Ўн кун ичида аёл ҳид сезишни бутунлай йўқотди, аммо йўтал ва нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бўлмади.

50 яшар Виктория оиласида уч киши коронавирусга чалинди: у, ўғли (25 ёш) ва қизи (18 ёш).

“Алломатлар: ҳарорат кескин кўтарилиши, умумий интоксикация белгилари, ҳид сезиш йўқолиши, бурун битиши. Ҳаммада бу ҳар хил даражада кечди”, - дейди бемор.

Шифокорлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлашди

Аёлда 13 кун давомида юқори ҳарорат бўлди. Умумий интоксикация, бурун битиши, томоқ қизариши. Бешинчи куни йўтал бошланди.

27 ёшли Мариянинг касалликнинг биринчи аломатлари юқори ҳарорат бўлди. Тез орада томоқ оғришни, кечаси қаттиқ йўтал  бошланди, таъм ва ҳид сезиш йўқолди. У Коммунаркадаги шифохонага олиб келинди.

“Ҳарорат 38,4 гача кўтарилди, узоқ вақт 37 даражада бўлди. Йўтал қуруқ эмас, ҳўл эди. Аломатлар ҳаммада жуда индивидуал” – деди бемор.