Марказий банк Грузия банкига лицензия берди

“TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Грузиянинг “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, лицензия Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ берилган.

Грузиянинг TBC Bank Group PLC компанияси Ўзбекистонда тижорат банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатномага эга бўлган эди.