ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 2008 йилда ВИЧ бўйича тадқиқоти учун Нобел мукофотини қўлга киритган франциялик вирусолог Люк Монтанье янги COVID-19 коронавируси табиий келиб чиқишга эга эмаслиги ва у лабораторияда тайёрланган деган тахмин билдирди. Олимнинг сўзларига кўра, эҳтимол бу ОИТСга қарши вакцинани ишлаб чиқмоқчи бўлган молекуляр биологларнинг иши эканлигини таъкидлади. РИА Новости хабарига асосан.
ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан вакили франциялик олимнинг сўзлари юзасидан изоҳ берди.
“Биз бу илмий масала эканлигини бир неча бор таъкидлаганмиз, уни шифокорлар ва олимлар ўрганиши зара ва бу масала сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳозирги вақтда ЖССТ ва мутахассисларнинг аксарияти лабораторияда янги коронавирус яратилганлиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ, деб ҳисоблашади”, - деди ТИВ вакили.
2019 йил декабрь охирида Уханда коронавирус тарқалгандан сўнг, ОАВлар ва интернетда янги вирус маҳаллий вирусология институти лабораториясидан “чиқиб кетгани” тўғрисида бир нечта тахминлар эълон қилинди.
Ухань вирусология институти ўзи эса январда очиқ мактубда бундай тахминларни ёлғон деб, ўз ходимларининг виждони тоза эканлигини таъкидлади.