Давлат хизматчилари хорижий банкларда пул сақлаши мумкин эмас – Озода Раҳмон

Тожикистон президенти администрацияси раҳбари Озода Раҳмон давлат хизматчилари иш фаолияти тўғрисидаги қонунга киритиладиган янги ўзгартиришлар юзасидан изоҳ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тожикистонда давлат хизматчилари хорижий банкларда ҳисоб олиш тақиқланади, деб маълум қилди Тожикистон президенти администрацияси раҳбари Озода Раҳмон. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Тожикистонда муҳим ўзгариш: Раҳмоннинг ўғли юқори лавозимга сайланди

Давлат хизмати тўғрисидаги қонунга янги ўзгартиришлар мамлакат Олий кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган.

Озода Раҳмон таъкидлашича, киритилган ўзгартиришлар давлат хизматчилари учун қатор чекловларни кўзда тутади. Амалдорларга хорижий ҳисоб рақамларини очиш, тижорат ташкилотларини бошқариш ва бизнес юритиш тақиқланади.