Карантин вақтида пойтахт бозорлари қандай ишламоқда

Sputnik

Карантин даврида Ўзбекистон барча зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Пойтахтдаги озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ҳам назоратда, аҳоли учун ҳеч қандай хатар йўқ.

Ҳарорати 37 °С ва ундан юқори бўлган фуқаро бозор ва супермаркетга киритилмайди

Тошкент бозорларидаги тартибни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорат қилмоқда. Барча харидорлар ижтимоий масофа сақлаши шарт.

Бозорларга кираверишда дезинфекция тонеллари ўрнатилган, барча келувчиларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.

Кираверишда қўлларни ҳам антисептик билан зарарсизлантириш шарт.

Айтганча, маҳсулотлар қадоғига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мисол учун, гўшт маҳсулотлари олдиндан тортилиб, алоҳида пакетларга жойлаштирилмоқда.

Пойтахтдаги бозорлар қандай фаолият юритаётгани ва бу ҳудудларда қандай хавфсизлик чоралари кўрилаётгани Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида

1 / 11
Кираверишда қўлларни ҳам антисептик билан зарарсизлантириш шарт.
2 / 11
Бозор ҳудуди ҳар доим дезинфекция қилинади
3 / 11
Бозорлардаги тартиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари назорати остида.
4 / 11
Маҳсулотлар қадоғига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Улар ўраб қўйилган.
5 / 11
Сотувчилар ва харидорлар ўртасида ҳимоя тариқасида полиэтилен тортиб қўйилган
6 / 11
Ахлат қутилари дезинфекция қилинмоқда
7 / 11
Гўшт маҳсулотлари олдиндан тортилиб, алоҳида пакетларга жойлаштирилмоқда.
8 / 11
Бозорга киришда харидорлар орасида масофа бўлиши кераклигини эслатувчи чизиқ чизилган
9 / 11
Банкоматлар дезинфекция қилинмоқда.
10 / 11
Бозорларга кираверишда дезинфекция тонеллари ўрнатилган, барча келувчиларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.
11 / 11
Сотувчилар ва харидорлар орасида масофа бўлиши шарт.