Ўзбекистонда карантин режими 10 майгача узайтирилди

Ўзбекистонда бугунги кунда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 1469 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мапр - Sputnik. Бутун дунёда тарқалаётган коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистон ҳукумати карантин режимини 10 майга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади

Аммо республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бераётгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

"Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида: Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз", - дейилади махсус комиссия хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, Ўзбекистонда 18 апрел ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 1469 нафарни ташкил қилмоқда.

Мирзиёев касаллик аломатларини сезган фуқароларга шифокорга мурожаат этишни маслаҳат берди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган эди.