ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқланди
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда маълум қилинишича, Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқлангани боис институт бугунги кунда карантинга ёпилган.
2020 йил 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилди. Шу вақтгача 156 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.