ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. 2020 йил 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Шу вақтгача 156 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Жон Хопкинс универитетининг сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинган сони 2,2 миллион кишидан ошди, 150 мингдан зиёд киши вафот этди.
Инфекцияни юқтириб олиш энг кўп ҳолатлар АҚШда (700,2 минг киши), Испания (188 минг), Италия (172 минг) ташкил қилмоқда.