COVID-19 туфайли энг кўп одам ўлган давлат қайси?

"Катта йигирматалик" давлатларида янги коронавирус инфекцияси қурбонлари сони энг кўп бўлган давлат бу Бельгиядир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Коронавирус инфекцияси қурбонлари энг кўп кузатилаётган "Катта йигирматалик" давлатлари Топ-10лиги эълон қилинди.

РИА Новости хабарига кўра, G-20 давлатларида янги коронавирус инфекцияси қурбонлари сони энг кўп бўлган давлат бу Бельгиядир.

Бу ерда вафот этганлар сони беморланганларга нисбатан 15тага яқинлашди. Таъкидлаш жоизки, касалланиш даражаси бўйича ушбу давлат учинчи ўринни эгалламоқда.

COVID-19 туфайли энг кўп одам ўлган давлат қайси?

Эслатиб ўтамиз, 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1500га яқинлашди. 4 киши вирус қурбонига айланди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 2,1 миллион беморланганлар қайд этилган. 140 мингга яқин киши вафот этган.