Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1380 тага етди

2020 йил 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1380 нафарга етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бугунги кунда бутун дунёда умумий зарарланганлар сони - 2 158 033 (+94 872 ) нафарга етган. 144 221 (+7 283 ) инсон инфекция қурбонига айланган.

Россияда ушбу кўрсаткич - 27 938тани ташкил этмоқда.

Қўшни ушбу кўрсаткич Қозоғистонда - 1402тага, Қирғизистон - 466тага, Афғонистонда - 840тага етган.