ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Бугун 15 кишидан иборат хитойлик маслаҳатчилар ва тиббий экспертлар гуруҳи қардош ўзбек халқини COVID-19 га қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун йўл олдилар, деб хабар қилди ХХРнинг республикадаги элчихонаси матбуот хизмати.
Шунингдек, дипломатия ваколатхона Хитой делегациясининг кузатиш маросими видеотасвирини жойлаштирди, маросим иштирокчилари "Хитойдан Ўзбекистонга қўшма ишчи гуруҳи" ёзувли транспарантни ёйишди.
Коронавируснинг авж олиши Хитойда 2019 йил декабр ойи охирида юз берди. Март ойи ўрталарида ЖССТ коронавирус эпидемиясини глобал пандемия, деб эълон қилди.
Аввалроқ, Американинг Fox News телеканали бир қатор манбаларга таяниб, Ухань вирусология институти лабораторияси ходими COVID-19га чалинган биринчи бемор бўлганлиги ҳақида хабар берган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги буни рад этди.
ХХР ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь ушбу версиянинг илмий асоси йўқлигини айтди. Бошқача қилиб айтганда, бу хеч қандай асоси йўқ шунчаки миш-мишлар.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда бу касалликка чалинганлар сони 2 миллион кишидан ошди, 129 мингдан ошиқ киши пандемия қурбонига айланди.
Ўзбекистонда касалланганлар сони 1390 кишини ташкил этади. Даволанганлар 140 киши. 4 киши вафот этди.