ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Прованc университетининг француз олимлари гуруҳи коронавирус 92 даража ҳароратда 15 дақиқа давомида қиздирилганда тўлиқ нобуд бўлишини аниқладилар. Мутахассисларнинг хулосалари илмий материалларни нашр этадиган bioRxiv ресурсида эълон қилинди.
Тажриба давомида тадқиқотчилар коронавирусни бир соат давомида 60 даражагача қиздиришди, шунда бундай таъсирдан кейин унинг штаммларининг баъзилари ҳали ҳам кўпайиши мумкинлигини аниқладилар. Бир соат давомида 60 даражага қадар қиздириш вирусни ўлиши стандарт протоколи ҳисобланади, бу протоколни беморлар таҳлиллари ўрганиладиган кўпгина лабораторияларда ишлатилади. Шу билан бирга, 15 дақиқа давомида 92 даражагача қиздирилгандан кейингина, коронавирусни тўлиқ ўлдириш мумкин бўлди.
Француз олимлари тажриба ўтказиш учун Германиялик бемордан олинган коронавирус штамми юқтирилганган Африка яшил маймуни буйрак ҳужайраларидан фойдаланишди. Зарарланган ҳужайралар иккита синов пробиркасига жойлаштирилди: бири тоза муҳит билан, иккинчиси ҳайвонлардан олинган оқсиллар билан, ҳақиқий, стерил бўлмаган шароитларни тақлид қилган ҳолда.
Иситишнинг стандарт амалиётидан сўнг, тоза муҳитда вирус штаммлари тўлиқ ўлдирилди, аммо уларнинг баъзилари стерил бўлмаган намуналарда қолди. Тадқиқотчилар стандарт вирусларни зарарсизлантириш стандарт протоколи вирус юки даражаси паст бўлган намуналарни ўлдириш учун етарли бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди, аммо бу вирус миқдори юқори бўлган намуналар учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Тажриба муаллифлари, уларнинг тадқиқоти натижалари намуналар билан бевосита ишлайдиган тиббиёт ходимларининг инфекцияланиши хавфини олдини олиш учун вирусни зарарсизлантириш бўйича энг мос протоколни танлашга ёрдам бериши кераклигини таъкидладилар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2 миллионга яқин инфекция билан зараланиш қайд этилган, 131 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Ўзбекистонда касалланганлар сони 1380 кишини ташкил этади. Соғайганлар 129 киши ва вафот этганлар 4 киши.