Россия нефт урушидан қандай манфаат кўриши мумкин?

Нефт нархларининг кўтарилишига нима қарши чиқмоқда? Бу ўзгаришлар Россия учун қандай натижаларга олиб келади?
Sputnik

ОПЕК+ ва бошқа мамлакатлар кузатувчилари учрашуви арафасида (шунингдек, жума куни бўлиб ўтадиган G20 энергетика вазирларининг навбатдаги йиғилиши – ва бу ундан ҳам муҳимроқ бўлиши мумкин) ҳеч қандай аниқлик йўқ, деб ёзади РИА Новости муаллифи Александр Собко.

Бундай оммавий қисқаришларни - ва гап кунига ўн миллион баррел ҳақида кетмоқда, аммо бу ҳали ҳам бозорни барқарорлаштириш учун етарли эмас - Россия Саудия Арабистони билан биргаликда амалга ошира олмайди ва ҳохламайди ҳам. Доналд Трамп Россия ва САҚни (Саудия Арабистони Қироллиги) музокаралар столида яна ўтиришга ундаши орқали бу қисқартирилишга ўз ҳиссасини қўшди деб ҳисоблайди. Ўз бозорини қўллаб-қувватлаш учун, у хеч бўлмаса АҚШда нефтга импорт божлари жорий қилиниши билан таҳдид қилмоқда.

Буюк нефт сулҳи: бундан кейин нима бўлади

Аслида бу АҚШнинг ўзи учун воқеаларнинг қизиқарли ривожланиши каби туюлиши мумкин эди, чунки мамлакат аллақачон ўз-ўзини нефт билан таъминланшга эришди. Нефт сифати билан боғлиқ баъзи қийинчиликлар сақланиб қолмоқда: америка нефтни қайта ишлаш заводлари оғирроқ навларга мўлжалланган, сланец нефти эса, аксинча, енгил. Аммо умуман олганда, вазифани уддаласа бўлади. Бундан ташқари, бу импортни тўғридан-тўғри тақиқлаш дегани эмас, балки фақат божлар. Россия ва Саудия Арабистони АҚШга бир неча юз минг баррелдан экспорт қилади ва бу ҳажмлар яқинлашиб келаётган қисқариш миқёсида унчалик аҳамиятли эмас. Агар бу сценарий амалга оширилса (лекин мавҳум), дунёнинг қолган қисми учун деярли ҳеч нарса ўзгармайди, чунки АҚШ аслида ўзини ўзи таъминлайди. Бундай ҳолда, Қўшма Штатларсиз келишишга тўғри келади. Аммо бу ҳолатда, АҚШ дунёнинг қолган қисмининг музокараларидан четда қолишни истайдими?

Қай бир даражада, қисқартиришда нафақат АҚШнинг иштироки, балки Мексика, Канада, Буюк Британия, Норвегия, Бразилия ва бошқа йирик нефт ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам иштироки муҳокама қилинмоқда. Ушбу иштирокчилар қай тарзда келишиб олишлари масаласи очиқ савол бўлиб қолмоқда. Бу ташкилий, техник жиҳатдан мумкинми? Қисқартиришни қандай назорат қилиш керак?

Бу вазиятда башорат қилиш, очиғи, ношукур иш ва ақлли кузатувчилар ҳозирги кунга қадар тахмин қилишдан ўзини тийиб, томоша қилишни афзал кўришмоқда. Тез фурсатда оптимистик ва шу ўринда пессимистик сценарийларни ҳам чизиш мумкин, аммо бундан маъно борми?

Нефт нархларининг кўтарилишига қарши нима чиқмоқда ва чиқади ҳам?

Биринчидан, жорий ҳаракатчанликнинг пасайиши туфайли қисқартирилган (меъёрдан 20-30 фоизга!) талаб ва ҳатто карантинлар олиб ташланганидан кейин ҳам талаб тўлиқ тикланмайди.

Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Иккинчидан, карантин пайтида тўпланган нефт захиралари.

Учинчидан, ОПЕК+ битимининг асл шаклида бежиз қулаши. Янги келишувлар (ҳозирча мавжуд бўлмаган) аниқ форс-мажор туфайли қабул қилинди ва шу ўринда иштирокчиларнинг бир-бирига ишончсизлиги сақланиб қолмоқда.

Тўртинчидан, агар барибир негативни қўшсак ҳам, унда "яширин" ортиқликлар мавжуд. Биринчи навбатда, узоқ вақтдан бери санкциялар остида бўлган Эроннинг қувватлари (ва бу кунига қўшимча бир неча миллион баррелга тенг).

Нархларнинг ошишига нима туртки бўлади?

Биринчидан, яқин келажакда - бозорнинг барча иштирокчиларининг эҳтимолий келишуви.

Иккинчидан, ўрта муддатли истиқболда жорий шароитларда қазиб олишнинг бир қисмини зарарлилиги туфайли "чиқариб юбориш". Биринчи навбатда, бу Канадада оғир нефт ишлаб чиқаришдир ва вақт ўтиши билан бошқа муаммоли ишлаб чиқарувчилар ҳам қўшилади. Эслатиб ўтамиз, бу каби бозор реакцияси иккинчи чорак учун кунига ўн миллион баррелга баҳоланмоқда (ўта паст нархлар қайтарилиши шарти билан). Келгусида олти ой ёки ундан кўпроқ вақт истиқболида, АҚШда ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада пасайиши бошланади, аммо бу жуда бўлса, энг яхши шароитда, ўн миллионлаб баррел эмас, балки бир оз миқдор холос.

Нефт нархи ОПЕК+ йиғилишидан олдин кўтарилди

Учинчидан, эски ва муаммоли конлар учун ишлаб чиқариш мажбурий тўхтатилгандан кейин нефт захираларининг бир қисмини йўқотиш хавфи мавжуд  -келажакда бу етказиб беришни пасайишига олиб келади. Ва қисман шу сабабдан ҳам баъзи ишлаб чиқарувчилар жараённи тўхтатмаслик учун ҳатто зарарга бўлса ҳам қазиб олишга тайёр.

Тўртинчидан, ўрта муддатли (ва узоқ муддатли) истиқболда капитал харажатларнинг жорий қулашидан дефицит эффекти бошланади.

Ва бу ерда - хавфни ўз зиммасига олган, яъни тақчиллик ва ўсишни ҳисоблашда арзон нархларда янги ишлаб чиқаришга сармоя киритган киши ғалаба қозониши аниқ (ёки агар ҳисоб-китоби нотўғри бўлса, ютқазади). Аммо буларнинг барчаси келажакда - ҳозирча сармоялар оммавий даражада қисқартирилмоқда: танқисликгача ҳали узоқ, компанияларда эса қўшимча пул йўқ.

Агар ўрта ва узоқ муддатли истиқболга назар ташласак, баъзи кузатувчилар воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишида бозорда ўсиб бораётган ўзгарувчанликни тахмин қилмоқдалар.

Буларнинг барчаси Россия учун нимани англатади?

Ноаниқлик шароитида рецепт аллақачон маълум. Агар биз келажакни етарлича ишонч билан башорат қила олмасак, унда қабул қилинган қарорлар воқеаларнинг ҳар қандай ривожланиши учун салбий оқибатларни камайтиришга қаратилган бўлиши керак.

Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

Биринчидан, бу захираларни яратиш эканлиги равшан. Агар илгари "нефт ҳар доим 60 га тенг" парадигмасида захираларнинг бундай ҳажмда бўлиши кераклиги муҳокама қилинган бўлса, нарх ўзгарувчанлиги шароитида захираларни юқори нархларда тўплаш ва уларни паст нархларда сарфлаш ягона оқилона сценарийга айланади. Ва бу ерда гап нафақат бюджетни тўлдиришда. Аввало, бу валюта тушумининг мавжудлиги масаласи. Хоҳлаймизми буни йўқми, импортда машина ва ускуналар муҳим рол ўйнайдиган пайтда энергия ташувчилар экспорти валюта тушумининг асосий қисми ҳисобланади.

Импорт ўрнини босувчи ускуналар 

Ушбу фонда машинасозлик ва саноатдаги импорт ўрнини босиш мавзулари яна долзарбдир. Чекланган ички бозорда барча саноатнинг барча соҳаларини яратиш мумкин эмаслиги аниқ ва ускуналар импорти ҳар доим бўлади.

Бироқ, ҳозирги шароитда, энергия ташувчиларни экспорт қилиш учун хорижий ускуналардан фаол фойдаланиш ғалати бўларди. Айниқса, ушбу ускуналар таннархнинг сезиларли қисмини ташкил этадиган ҳолатларда. Бу муаммо илгари муҳокама қилинган, аммо энди бу мавзуни яна кўтариш тўғри бўлар эди.

Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди

Гап, шубҳасиз, биринчи навбатда ўз СТГ технологияларимизга тегишли. Жорий вазият фонида, Артик СПГ 2-дан сўнг, Новатэкнинг барча янги лойиҳалари ҳозирда синовдан ўтказилаётган рус технологиялари асосида қурилади, деган ишонч ортмоқда. Бироқ, бошқа ишлаб чиқарувчилар - Газпром ва Роснефтнинг яқин вақтгача чет эл ишланмалари асосида режалаштирилган лойиҳалари сақланиб қолмоқда.

Қизиғи шундаки, нефт инқирози арафасида, март ойининг охирида Владимир Путин "Сибир кучи-2" газ қувурини қуришга тайёргарликни маъқуллаган.

Бунда ҳайратланарли нарса йўқ. Гап тайёргарликдан амалга оширишгача бир неча йил ўтишида ҳам эмас. Ва "Сибир кучи - 2"нинг ресурс базаси декарбонизация фонида талаб пасайиши ҳавфи мавжуд Европа бозорларига етказиб беришда ишлатиладигани билан бир хиллигида ҳам эмас (Европага янги қувурлар ётқизилмаслиги аниқ).

Лекин энг муҳими, ХХРга деярли бутунлай ўзимизда ишлаб чиқарилган қувур ўтади. Яъни рублдаги ҳаражатларга валютадаги тушумга эга бўламиз.

Энергия соҳасида бошқа мисолларни ҳам келтириш мумкин. Сўнгги пайтларда газ турбиналарини импорти ўрнини босиш тўғрисида кўплаб мунозаралар бўлмоқда. Энди бу мунозара иккинчи даражали масалага ўтмоқда: ўзимиздаги ишлаб чиқариш ўзини янада оқламоқда, ваҳоланки кўпи қилиниб бўлди.

“Шимолий оқим – 2” қандай қуриб битказилиши маълум бўлди

Ва ниҳоят, яна бир мисол. Бу нефт ва газ химияси. Сўнгги йилларда ушбу саноатнинг ривожланиши углерод оксиди чиқиндиларининг манбаи сифатида қазиб олинадиган ёқилғига маълум босим шароитида экспортнинг ўсиши учун яхши имконият сифатида кўрилмоқда. Бироқ нефт-кимё саноатида ишлатилган лицензиялар, технологиялар ва пудратчиларнинг катта қисми яна хорижликдир. Ва бу ерда ҳам биз СТГ секторидаги каби қийин, аммо зарур бўлган импорт ўрнини босиш муаммоларини кўришимиз мумкинлиги аниқ. Бундан ташқари, дунё бўйлаб энергия ташувчиларининг нархларининг пасайиши туфайли бизнинг полимер ишлаб чиқариш учун арзон хом ашё кўринишидаги рақобатдош устунлигимиз йўқолмоқда.

Ваҳима қилиб мавжуд қийин вазиятни экстраполяция қилиш нотўғри бўлар эди - бу ноёб ва вақтинча инқироздир, қимматроқ таннарҳли ишлаб чиқарувчилар эса узоқ муддатда етказиб беришни қисқартириш орқали тезда жавоб беришга улгурмайдилар. Вазият яхшиланганда ҳам, юқорида айтилганларнинг барчаси долзарб бўлиб қолади. Жорий вазият таниқли "етмаётган нарсаларни - долларга сотиб оламиз" мантиғини севувчилар учун камида совуқ душ бўлиб хизмат қилиши керак.