Пандемиядан сўнг авиачипталар нархи ошиши мумкин - IATA

Пандемия тугаганидан сўнг, самолётларда ўриндиқлар орасидаги масофа кенгайтирилиши ва уларнинг сони камайиши мумкин, деди IATA раҳбари.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг авиачипталар нархи икки баравар ошиши мумкин, деб хулоса қилди Ҳаво транспорти халқаро ассосциацияси (IATA) раҳбари Александр де Жюньяк.

Ҳаво транспорти бўйича энг нуфузли ассоциация раҳбарининг сўзларига кўра, аэропортлар қайт ишга тушиб парвозлар амалга оширилиши қайта бошланганидан сўнг, сайёҳлар ва йўловчилар учун янги чеклов чоралари киритилиши мумкин. 

Хусусан, соғлиқни сақлаш ташкилотлари самолётлар салонида йўловчилар орасидаги масофани кенгайтиришни талаб қилиши мумкин. Ўшанда авиакомпаниялар ҳар икки ўриндиқ орасида битта бўш ўриндиқ қолдиришга мажбур бўлишади. Бунинг оқибатида йўловчилар сони камаяди ва чипталар нархи 50%гача ошиши мумкин., - деди Жюньяк.

Эслатиб ўтамиз, бугун коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг аксарият давлатларида халқаро парвозлар таъқиқланган, АҚШ ва Европанинг айрим шаҳарларида карантин ўрнатилган. Туризм, йўловчи авиацияси соҳаларида даромадлар кескин камайиши кузатилмоқда.