Пандемия туфайли 9 майда Ғалаба паради ўтказилмайди

Коронавирус пандемияси туфайли 9 майда Ғалаба паради ўтказилмайди - Россия президенти Владимир Путин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Коронавирус пандемияси туфайли 9 майда Ғалаба паради ўтказилмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ўтказилган йиғилишда айтди.

Биринчи совет танки Ғалаба парадига тайёрлашмоқда — у 100 ёшда

“Коронавирус билан боғлиқ хавф-хатарлар менга 9 май байрамига тайёргарлик кўришни бошлаш ҳуқуқини бермайди”, - деди Путин.

Президентнинг сўзларига кўра, барча тантанали тадбирлар, жумладан Ғалаба паради ва “Ўлмас полк” марши кейинчалик 2020 йилда ўтказилади.

Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. ЖССТ маълумотларига кўра, инфекцияни юқтириб олганлар сони сал кам икки миллион кишини ташкил қилди, 126 мингга яқин киши вафот этди.

Бугунги кун ҳолатига Россияда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 28 мингга яқин кишини ташкил этди, 2,3 минг киши соғайди, 232 киши вафот этди.