Горбачев барча давлатларни ҳарбий бюджетни 10-15%га қисқартиришга чақирди

Бугунги кунда хавфсизлик дейилганда фақат ҳарбий аспект тушунилади, шу боис бу ҳақдаги тушунчани тубдан ўзгартириш лозим, деб ёзади Горбачев.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. СССР собиқ президенти Михаил Горбачев барча давлатларни ҳарбий бюджетни 10-15%га қисқартириш мажбуриятини ўз зиммасига олишга даъват қилди. Унинг фикрича, коронавирус глобал пандемияси маблағларни ҳарбий мақсадлардан инсон хавфсизлигини таъминлашга қаратиш кераклигини аниқ кўрсатди.

Коронавирус пандемияси вақтида энг хавфсиз давлатлар номлари санаб ўтилди

СССРнинг биринчи ва ягона президенти американинг ҳар ҳафта нашрдан чиқадиган Time нашри учун тайёрлаган мақоласида жаҳондаги юзага келган вазият ҳақида фикр юритган, пайшанба куни журнал бу фикрларни чоп этди. Сиёсатчи бугунги кунда биринчи ўринга инсон хавфсизлигини қўйиш кераклиги ҳақида ёзади - бу энг аввало, одамларни озиқ-овқат, сув билан таъминлаш, атроф муҳит муҳофазаси ва инсон саломатлигининг устуворлигидир. Бугунги кунда хавфсизлик дейилганда ҳарбий аспект тушунилади, шу боис бу ҳақдаги тушунчани тубдан ўзгартириш лозим, деб ёзади Горбачев.

Аммо, сиёсатчи таъкидига кўра, агар ҳукумат бундан кейин ҳам қурол-аслаҳа пойгаси учун улкан маблағларни совурар экан, ҳеч қандай уриниш самара бермайди. Бугун маблағларни қайта тақсимлаш, уларни ҳарбий мақсадлардан инсон хавфсизлиги билан боғлиқ мақсадларга йўналтириш зарурлиги айниқса намоён бўлиб қолди.

Собиқ совет етакчиси инсон хавфсизлиги йўлида "стратегия ишлаб чиқиш, тайёрланиш, режалаштириш, захираларни яратиш" зарурати ҳақида ёзади. Унинг фикрича, мамлакатлар етакчилари ва барча даражадаги раҳбарлар бунинг учун масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак. СССР собиқ президенти ҳозирда жаҳон сиёсати, халқаро муносабатлар, сиёсий онг ҳарбийлашишдан йироқлашиши кераклигига яна бир бор эътибор қаратди. Ва бу масала энг олий халқаро даражада муҳокама этилиши зарурлигини таъкидлади.

Ўзини қандай тутиши номаълум - олим коронавирус ҳақида

"Шу боис, мен БМТнинг фавқулодда сессиясига тайёргарлик кўришни ва ҳолат барқарорлашиши билан уни ўтказишга даъват қилмоқдаман. Гап жаҳондаги кун тартиби тўлиқ қайта кўриб чиқилиши ҳақида бормоғи лозим. "Мен барча давлатларга конкрет ҳарбий бюджетни 10-15 %га қисқартириш мажбуриятини олишни таклиф қилмоқдаман. Бу биз бугун қила олишимиз мумкин бўлган биринчи заруратдир", - дейди сиёсатчи.

Унинг фикрича, пандемия, барча мамлакатларни яхлит таҳдидга гирифтор қилди ва "бунда ҳеч ким ушбу янги хатарни якка ўзи енга олмайди". Унинг прогнозига кўра, COVID-19 ва унинг оқибати айниқса камбағалларга жуда қаттиқ зарба беради ва бу билан нотенглик муаммосини янада мураккаблаштиради. Шу билан бирга, ушбу чақириққа жавоб буткул "миллий" бўлиши мумкин эмас, дейди ишонч билан сиёсатчи, "пандемиядан сўнг дунё ҳақиқатда яхши томонга ўзгариши учун глобал стратегия, барча томонларнинг мувофиқлашган ҳаракатлари талаб этилади".

"Бугунги кундаги бош масала – ёвуз душманни енгиб олиш. Аммо биз бугундан бошлаб, бу кулфат ортда қолганида қандай яшашимизни ўйлашимиз керак", - деб таъкидлади Горбачёв.