ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори ташкилотнинг Африка минтақасидаги полиомиелитга қарши дастурларига салбий таъсир қилади. Бу ҳақда ЖССТ Африка минтақавий директори Матсидисо Моети баёнот берди.
Моетининг сўзларига кўра, ЖССТ бюджетида 300 миллион доллар Африка минтақасидаги 47 давлатида дастурларни амалга оширишга мўлжалланган. Маблағнинг катта қисми полиомеитни йўл қилиш дастурига кўзда тутилган. Вашингтон қарори бу дастурларга салбий таъсир қилиши мумкин.
ЖССТ АҚШ ўз қарорини қайта кўриб чиқади, деб умид қилмоқда.
Сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотлар ўз вақтида маълумотларни тақдим этмагани, дунё ҳамжамиятига ҳақиқатни етказмагани туфайли молиялаштиришни тўхтатиб қўйишини маълум қилганди.